Жаҳон | 19:28 / 24.01.2017
11374
1 дақиқада ўқилади

2016 йилда дунё бўйлаб энг кўп йўловчига хизмат кўрсатган аэропорт маълум қилинди

Дубай халқаро аэропорти халқаро авиайўловчилар бўйича 2016 йилдаги энг кўп юкламага эга бўлди. Бу ҳақда The National нашри хабар берди.

Йиллик трафик 7,2 фоизга ўсиб, 83,6 миллион йўловчини ташкил этди.

Аэропорт 2017 йилда 89 миллион йўловчи келишини тахмин қилмоқда, яъни йўловчи ўтказиш даражаси 6,5 фоизга ортади.

Хусусан, йўловчи ўтказишнинг ортишига маҳаллий авиаташувчилар, жумладан, Emirates ва Flydubai’нинг 11та янги йўналишга парвоз қила бошлагани туртки берган.
Фақатгина 2016 йилнинг декабрида йўловчи ўтказиш даражаси ўтган йил билан таққослаганда 9,3 фоизга ўсиб, 7,7 миллионни ташкил этди.

Дубай аэропорти Лондоннинг Хитроусини бундай кўрсаткич бўйича 2014 йилдаёқ ортда қолдирганди. Хитроу орқали 2016 йилда 76 миллион йўловчига хизмат кўрсатилди (бироқ бу рақам халқаро ва ички рейсларни бирдек қамраб олган).

Дубай аэропорти 2023 йилгача йўловчи ўтказиш миқдорини 118 миллионга қадар оширишни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид