Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Жанубий Хитой денгизининг халқаро мақомини ҳимоя қилади
АҚШ янги маъмурияти даврида Жанубий Хитой денгизидаги тортишувли ҳудудларнинг халқаро мақомини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Оқ уйнинг расмий вакили Шон Спайсер маълум қилган.
"Агар ушбу ҳавзалар Хитой таркибига кирмай, ҳақиқатдан ҳам халқаро фойдаланишда бўлса, биз халқаро ҳудудни бир мамлакат эгаллаб олишидан ҳимоя қилиш ниятидамиз", — деган Спайсер матбуот брифингида.
Спайсер, шунингдек, "АҚШ ушбу минтақадаги миллий манфаатларини ҳимоя қилиш"ини қайд этган.
Хитой ва минтақадаги қатор мамлакатлар, Япония, Вьетнам ва Филиппин мамлакатлари Жанубий ва Шарқий Хитой денгизларидаги чегаралар ҳамда ўзига тегишли ҳудудлар борасида турли фикрга эга.
ХХРга кўра, Филиппин ва Вьетнам минтақада кескинликни куччайтириш учун АҚШнинг қўллаб-қувватлашидан фойдаланмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025