Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотосуратлар «Қамчиқ» довони сирларини фош қилмоқда
Ўзбекистондаги Қамчиқ довони билан боғлиқ турли миш-мишлар тарқалаётгани ҳақида хабар бергандик. Бундай гап-сўзларнинг кўпайишига Тошкент-Андижон темир йўл қатнови бекор қилингани ҳам янада туртки берди. Қолаверса турли ижтимоий тармоқларда ҳам мана шу миш-мишга оид суратлар тарқалди, турли маълумотлар бериб борилди.

Facebook’даги қатор гуруҳларда эса бир неча суратлар жойлаштирилди. Унда Қамчиқ довонида юк поездининг ҳалокатга учрагани тасвирланган.

Интернет фойдаланувчиларининг ёзишича, Қирғизистонда 23 январь куни юз берган ер силкиниши оқибатида кучли кўчки рўй бериб, Қамчиқ довонидаги темир йўлга ҳамда бу пайтда темир йўлдан ўтаётган юк поездининг устига тушган.

Ўша куни Ўзбекистонда ер ости силкиниш кучи ўртача 3-4 баллни: Фарғонада - 4 балл, Наманган ҳамда Андижонда - 3 баллни ташкил этган. Зилзила ўчоғида унинг магнитудаси 4,5 баллни ташкил қилганди. Бу маълумотни Kun.uz манбаси ҳам қисман тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида қутқарувчилар отрядларининг кечаю кундуз навбатчилиги ташкил этилгани ҳақида ҳам хабар бергандик.
Демак, ҳозирча Қамчиқ довонида поездлар қатновининг тўхтатилиши ҳамда қутқарувчилар отрядларининг навбатчилигига Қирғизистондаги зилзила туфайли рўй берган кўчки сабаб бўлгани ҳақида маълумотга эгамиз.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистонда ҳали-ҳамон бирон бир расмий ташкилот ушбу вазиятга изоҳ бергани йўқ.

Тошкент-Андижон темир йўлидаги поездлар қатнови қачондан бошлаб қайта йўлга қўйилиши ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
20:42 / 20.05.2025