Келгуси беш йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида қандай янгиликлар кутилмоқда?
25 январь куни "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасининг навбатдаги жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди. 3-кун мавзуси - Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари бўлди.
Бугунги тадбирда банк тизими, хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш билан бир қаторда қишлоқ хўжалагининг тараққий этиши масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазир ўринбосари Шуҳрат Тешаевнинг сўзларига кўра, саккиз йўналишда ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Жумладан, пахта ва ғалла ўрнига картошка, сабзавотлар экилиши қайд этилди, интенсив боғлар барпо этилиши таъкидланди.
Шунингдек қишлоқ хўжалик экинларининг янги навларини яратиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш, маҳсулотларни сақлаш, уларни қайта ишлаш, қадоқлаш, экспорт қилиш, янги технологиялар жорий этиш, инфратузилмаларни кенгайтириш, глобал иқлим ўзгаришларининг қишлоқ хўжалигига салбий таъсирларини юмшатиш Ҳаракатлар стратегиясига киритилганлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, фермер хўжаликларига солиқлар ва имтиёзлар масаласида бир қатор имтиёзлар яратилаётганига эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
15:02
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
13:55 / 18.11.2024
Нидерландияда ўзбекистонлик мутахассислар учун малака ошириш курслари ташкил этилади
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024