Қирғизистонда қуруқликдаги қўшинлар ташкил этилди
Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари таркибида қуруқликдаги қўшинлар ташкил этилди. Бу ҳақдаги фармонга президент Алмазбек Атамбоев имзо чекди, деб хабар берди давлат раҳбари девонининг ахборот сиёсати бўлими.
Унинг маълумотларига кўра, Қирғизистон қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари – қуруқликдаги бирлашмалар ва қисмларни бошқарувчи орган бўлиб, бош штабга бўйсунади.
Қуруқликдаги қўшинлар қўмондони ўз лавозимига президент томонидан тайинланади ва озод этилади. Бу мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони (президент) томонидан бош штаб тақдимномасига кўра амалга оширилади.
Қирғизистон қуруқликдаги қўшинларига полковник Эрлис Тердикбаев қўмондон этиб тайинланди.
Мавзуга оид
20:27 / 01.10.2024
Қирғизистонда «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл компанияси офиси очилди
13:49 / 01.10.2024
“Росатом” вакили: “Қирғизистонга АЭС албатта керак”
19:07 / 30.09.2024
Умримнинг охирида яхши номимни тиклашни хоҳлайман — Асқар Акаев
18:48 / 28.09.2024