Жамият | 10:19 / 27.01.2017
7804
1 дақиқада ўқилади

Дубайлик балиқ сотувчи кўкнор сотгани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди

Дубайда 53 ёшли бангладешлик балиқ сотувчи ва унинг икки ҳамюрти Al Ras туманида жойлашган балиқ дўконида гиёҳванд моддалар сотгани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилиндилар.

2015 йил апрелда Дубай полициясининг гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўлими ходимлари сотувчи ўз дўконида икки ҳамюрти ёрдамида гиёҳванд модда сотаётганини аниқлашган. Шу йилнинг 1 декабрида полициячилар дўконга бостириб қириб, айбланувчиларни ҳибсга олишган.

"Дўкон эгаси полициячиларга 5,5 кг кўкнор уруғи солинган пластик пакет ва қутиларни ўз қўллари билан топширган", деб айтилмоқда хабарда.

Маълум қилинишича, айбланувчи кўкнор БААда тақиқланганини била туриб, 6 ой давомида уни сотиш билан шуғулланган.

Кўкнор етказиб берувчи дея тахмин қилинган кимса эртаси куни Al Sabkha туманидаги дўконида қўлга олинган. У айбланувчини танишини ва унга гиёҳванд моддалар сотганини рад этган. Полиция унинг дўконида тақиқланган моддалар аниқлай олмаган.

Мавзуга оид