Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда Берлусконига қарши тергов қайта бошланди
Милан прокуратураси Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконига қарши унинг балоғатга етмаган фоҳишалар хизматидан фойдалангани иши юзасидан гувоҳларни сотиб олганликда гумон қилинаётгани бўйича терговни қайта бошлади, деб хабар бермоқда La Repubblica нашри.
Тергов материалларига кўра, Берлускони ўзининг шахсий бухгалтери Жузеппе Спинеллига тергов остида бўлган қизларга улар суд жараёнида ёлғон гапиришлари учун пул етказиб беришни буюрган.
Тергов версиясига кўра, 2016 йил сентябрдан ҳозиргача Берлускони бухгалтери орқали 4 қизга 2-3 минг евродан 10 та тўловни амалга оширган.
Аввалроқ Милан прокуратураси Берлусконига нисбатан гувоҳларни сотиб олишда гумон қилиниши бўйича терговни қайта бошлаши маълум қилинганди. Собиқ бош вазир унинг Аркордаги вилласидаги кўнгилхушликларда иштирок этган қизларга ҳеч нарса айтмасликлари учун пул берган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025