Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилида ҳожатхона қоғози ишлаб чиқарувчиси ҳар бир болага 10 доллардан тўлаб беради
Чилининг CMPC ёғоч компанияси мамлакатдаги барча вояга етмаган шахсларга товон пули тўлаб беради. Бу унинг рақобатчи SCA компанияси билан ўзи томонидан ишлаб чиқарилувчи ҳожатхона қоғози нархи юзасидан тил бириктиргани сабаб юз беради. Бу ҳақда 24 Horas портали хабар берди.
Унинг маълумотига кўра, чилилик истеъмолчилар CMPC’нинг SCA билан тил бириктиргани туфайли 2000-2011 йилларда бу биринчи навбатда керакли бўладиган нарса учун белгиланганидан кўпроқ пул тўлашган. Эндиликда CMPC 18 ёшдан кичик бўлган барча чилиликларга тахминан 10 АҚШ долларидан тўлаб беради.
Товон пулининг умумий миқдорида 150 миллион долларни ташкил этади, деб аниқлик киритди портал. Тўлов уч босқичда амалга оширилади.
Мавзуга оид
20:13 / 02.05.2025
Аргентина соҳилларида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди
16:02 / 04.04.2025
Хонанда Анвар Ғаниев муаллифлик ҳуқуқини бузгани маълум бўлди
08:30 / 26.03.2025
Хато туфайли ўлимга ҳукм қилинган япониялик чол рекорд миқдорда товон пули олди
14:14 / 26.02.2025