Жаҳон | 15:49 / 01.02.2017
6383
1 дақиқада ўқилади

Америкаликлар крейсери Япония қирғоқлари яқинида саёзликка ботиб қолди

АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг Antietam ракета крейсери Япониянинг Токио кўрфазига кираверишда жойлашган Американинг Йокосука ҳарбий денгиз базаси яқинида саёзликка ботиб қолди.

Кемани баъзи қисмларини шикастлаш эвазига саёзликдан тортиб чиқаришган ва Йокосука аэропортига олиб кетишган. Экипаж аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган. Моддий зарар энди ҳисоблаб чиқилади. Ҳодиса оқибатида сувга 4 минг литрдан ортиқ гидравлик мой тўкилган.

USS Antietam — Ticonderoga типидаги крейсер бўлиб, Tomahawk ракеталари билан жиҳозланган. Бундай крейсерлар 1987 йилдан буён ишлаб чиқарилиши бошланган.

Мавзуга оид