Жаҳон | 01:00 / 27.03.2017
13887
1 дақиқада ўқилади

Порошенко "Украина" крейсерини сотишга кўрсатма берди

Украина президенти Пётр Порошенко Николаевдаги кемасозлик заводи сув ҳудудида турган "Украина" ракета крейсерини қуролланишдан чиқариш ҳақидаги фармонни имзолади.

Николаев вилояти маъмурияти раиси ўринбосари Вячеслав Бонянинг айтишича, крейсердан қурол-аслаҳа олиниши ва ундан кейин "қолганини" сотиш режалаштирилмоқда. "Унда корпус ва турбиналар мавжуд, уларга эҳтиёж бор", деб айтган Боня ишчиларга.

"У ерда сизнинг маошингизни тўлаш учун етарлича пул бор", деб қўшимча қилган Боня.

Крейсер қурилиши 1984 йилда бошланган. 1993 йилда крейсер Россия ҳарбий-денгиз флоти таркибидан чиқарилиб, Украина ҳарбий-денгиз кучларига топширилган. 1996 йилда кема қурилиши маблағ йўқлиги сабабли музлатиб қўйилган. 

Мавзуга оид