Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий маҳсулотларни четга етказиш географияси 60та янги бозорга кўпайди
Охирги йиллар давомида диверсификация қилиш ва иқтисодиёт соҳаларини рақобатбардошлигини ошириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида жаҳон иқтисодиётида инқироз ҳолатлари ҳамон сақланиб турган ва жаҳон бозоридаги нархлар даражаси пастлиги республиканинг асосий экспорт нуқталарига таъсирини камайтиришга эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон экспортчиларининг ташқи бозордаги ўрнини сақлаш ҳамда мамлакатнинг салоҳиятини кучайтириш мақсадида хорижга маҳсулот етказиб бериш ҳажмини кўпайтириш, экспорт қилинадиган маҳсулотлар тури ва географиясини диверсификация қилиш, экспорт фаолиятига янги корхоналарни жалб этиш ишлари давом эттирилди.
2016 йил давомида яна 877 корхона экспорт фаолиятига жалб этилди, маҳаллий маҳсулотларни четга етказиш географияси 60 та янги бозорга кўпайди. Хусусан, Бирлашган Араб Амирликлари, Ливан, Иордания, Ироқ, Гана, Сенегал, Кот-д`Ивуар, Сомали, Нигерияга енгил автомобиллар, Швеция, Руминия, Болгария, Туркия, Индонезия, Молдавия ва Озарбойжонга минерал ўғитлар, Беларусь, Озарбойжонга спорт пойабзаллари, Польша ва Жанубий Кореяга чарм буюмлар ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилинди.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда
11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди
14:10 / 14.05.2025