Light | 15:43 / 02.02.2017
5130
1 дақиқада ўқилади

Японияда шоколадли сушилар пайдо бўлди

Японияда яқин вақт ичида янги турдаги қандолат маҳсулоти сотувга чиқади - KitKat шоколади бўлган ширин сушилар. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Улар KitKat плиткаларидан ташкил топган бўлиб, асоси гуруч ва оқ шоколад ҳамда васабидан иборат. Ширинликнинг ҳаммаси бўлиб учта тури яратилди ва улар анъанавий суши шарафига номланди.

Шу тариқа, “қизил тунецли суши”да малина таъмига эга қизил KitKat ишлатилган. “Денгиз сув ўтлари омлетига” эса қовунли пудинг мазаси бўлган шоколад қўйилди, “денгиз типратикани сушиси” эса – Япониянинг Хоккайдо оролида етиштирилувчи ноёб тарвуз тури ва маскарпоне пишлоғидан иборат.

Бу ширинликларни Токионинг машҳур савдо ва маданий мавзеси – Гиндзада жойлашган KitKat бренди янги дўконида харид қилиш мумкин. Улар 2-14 февраль кунлари сотилади. Уч суши мажмуаси нархи 27 долларни ташкил этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид