Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иско жамоанинг асосий рақиби сафига ўтиб кетиши мумкин
«Барселона» «Реал» ярим ҳимоячиси Исконинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
AS нашри маълумотига кўра, каталонияликлар клуби спорт ишлари директори Роберт Фернандес Испания терма жамоаси аъзоси бўлган бу футболчини кузатиб келмоқда. «Барселона»дагилар Иско клуби билан шартномасини узайтирмаслигига умид қилишмоқда. Бу эса мавсум охиридаги бошланиши кутилаётган музокараларда қўл келиши мумкин.
Бундан олдинги хабарларда, «қаймоқранглилар» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Искони таркибда олиб қолишни истаётгани, «Қироллик клуби» раҳбарияти эса унга янги шартнома таклиф қилаётгани айтилган.
Аммо амалдаги шартномаси 2018 йилгача тузилган Иско бу шартномани узайтиришни истамаяпти.
«Реал» футболчиларидан бири шартномасини узайтиришдан бош тортди
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025