Ўзбекистон | 12:43 / 03.02.2017
21817
2 дақиқада ўқилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Чуст тумани аҳолисининг муаммолари билан қизиқди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати И. Ходжиев Чуст тумани, “Оғасарой” қишлоқ фуқарорлар йиғинида бўлиб, фуқаролар билан мулоқот ўтказмоқда.

— Парламент аъзоларининг оддий одамлар билан мулоқотидан, очиғи, қувондик, — дейди туманнинг Балиқчи маҳалласида яшовчи Сайидаҳмедова Маҳбуба. — Айни пайтда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган ҳаётий тамойил рўёбини кўраяпмиз. 

Юзма-юз мулоқотларда аҳоли томонидан тижорат банклари берадиган кредитларни, пенсия пулларини нақд пул шаклида олиш, қишлоқ врачлик пунктининг аҳолига кўрсатаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражаси ва сифати, ҚВП фаолиятининг ҳолати, кадрларга бўлган эҳтиёж, аҳолининг патронаж хизмати билан қамраб олинганлик даражаси, тиббиёт муассасасини дори-дармон билан таъминлаш, тумандаги -ҳокимият идоралари, прокуратура ва ички ишлар бўлими раҳбарларининг аҳоли билан янада кўпроқ учрашувлар ўтказиши бўйича таклиф ва мурожаатлар тушмоқда.

Мулоқот давомида билдирилган мурожаатлар юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати И.Ходжиев томонидан амалий чоралар кўрилмоқда, жумладан, 4 та хонадонга қорамол сотиб олиш учун туман “Микрокредитбанк” орқали амалий ёрдам берилди. 15 та хонадон аъзоларига моддий ахволини яхшилаши учун кредит олиб товуқчилик, лимонария, иссиқхона, касаначилик, пазандачилик ташкил этиб тадбиркорлик қилиш имконияти тушунтирилди, тегишли ҳуқуқий ва иқтисодий маслаҳатлар берилди.

Мавзуга оид