Жамият | 09:01 / 03.02.2017
35231
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида товламачи амалдор қўлга олинди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари давлат корхонаси назоратчисидан у йўлга қўйган қоидабузарликларни яшириш учун пул талаб қилган мансабдор шахсни қўлга олишди, деб маълум қилди ҳуқуқ-тартибот муассасалари вакили. 

"Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти "Тошкент" филиалининг Келес почта алоқа узели бошлиғи Бобурбек Ҳаким Эркинзода "Зангиота туман газ таъминоти" корхонаси назоратчисидан 3,5 минг доллар олаётганда ўз хонасида жиноят устида ушланди. 

"Товламачи назоратчига у коммунал тўловлар сифатида аҳолидан йиғган пулларни топширмаганлик учун прокуратурага хабарнома юбориш билан таҳдид қилган", деб маълум қилинди хабарда.  

Сўроқ вақтида аниқланишича, аввалроқ Б.Ҳаким прокуратурага мурожаат қилиш таҳдиди билан гаров сифатида назоратчига тегишли "Спарк" машинаси ҳужжатларини эгаллаб олган. Аниқланган ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда, почта алоқа узели молия-хўжалик фаолияти текширилмоқда. Шундан кейин амалдорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. 

Мавзуга оид