Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги спа-салонда 18 киши тириклайин ёниб кетди
Хитой шарқидаги Чжэцзян вилоятидаги спа-салонда чиққан ёнғин оқибатида камида 18 киши ёниб кетди, деб ёзмоқда Хитой марказий телевидениеси сайти.
Телеканал маълумотларига кўра, воқеа 5 февралда маҳаллий вақт билан соат 16.00да Тяньтай уездида юз берган. Айни вақтга келиб 18 киши ҳалок бўлган, икки киши жабрланган, деб ҳисобланмоқда.
Интернетда тарқаган ёнғин суратларида кучли ёнғин ва қуюқ тутунни кўриш мумкин. Гувоҳларнинг айтишича, баъзи одамлар жон сақлаш мақсадида бино ойналаридан пастга сакрашган.
Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025