Фан-техника | 12:38 / 07.02.2017
7219
3 дақиқада ўқилади

Кремний водийсида роботлар тансиқ пишириқлар тайёрламоқда

Пиццалар ишлаб чиқарувчи роботлаштирилган Marta линияси — Zume Pizza компаниясининг муҳим ва керакли ходими. У ошхонада одамларга соус тайёрлашда ва уни пиццанинг барча ерига бир хил миқдорда суртиб чиқишга ёрдам беради, кейин эса пиццаларни печдан олишга кўмаклашади. Дарвоқе, пиццалар мижозларга буюртмани элтиб берувчи юк машиналарига "етказилади". Ҳар бир пицца етказиб бериш вақтига мувофиқ маълум режимга созланган алоҳида тандирли шкафда бўлади. Ошхонадаги кишилар сони тўртта — улар масаллиқларни жойлаштириш, ўраш ва кесиш билан шуғулланишади. 

Бироқ бу тўрт нафар ишчи билан ҳам тез орада хайрлашишга тўғри келса керак, сабаби роботлар чарчоқ билмай, ухламай, барча ишни тўғри бажаради. Шунингдек, улар компания ходимларнинг ошиб борадиган маошига сарфлайдиган ҳаражатларни ҳам етарлича тежайди. Zume Pizza ҳайдовчиси бошқа пицца тайёрловчи ва етказиб берувчи ресторанларга нисбатан икки баробар кўпроқ маош олади. Бундан ташқари, ишхона ишчиларига суғурта ва малака ошириш учун қўшимча ҳақ тўлайди. Компания ошхонасида янги роботлар пайдо бўлса, кишилар бошқа лавозимга кўтарилади. "Ақлли темирлар" пицца тайёрлашнинг барча жараёнини ўз қўлига олади.

Ҳозирда стартап раҳбарияти яқин ойларда хамирни қориб, ёйиб, тайёр ҳолга келтира олдиган роботлар топишига ишонмоқда. Бу ҳолда Zume Pizza ишчилари керакли миқдордаги масаллиқларни тайёрлаб, рецептлар тузиш билан шуғулланади. Бироқ бу фойдали роботлар бир кўришда жуда зўр кўрингани билан мукаммал эмас, ахир улар ошпазлар ва дастурчиларсиз ҳеч бир ишни қила олмайди.  Айнан, дастурчилар компаниянинг катта қисмини ташкил этади. 

Кичик Zume Pizza компанияси кунига 200дан ортиқ пиццалар тайёрлайди, бироқ бу ҳали бошланиши. Ахир у ерда жуда кам роботлар ишлайди. Компания эгалари тез орада АҚШнинг барча ҳудудларида иш бошлашни мақсад қилишган. 

Мавзуга оид