Жаҳон | 00:54 / 08.02.2017
5386
2 дақиқада ўқилади

Сомали пойтахтида президент сайловлари арафасида 3 та портлаш юз берди

Фото: Reuters

Сомали пойтахти Могадишода мамлакат президентини танлаш бўйича парламент сайловлари арафасида 3 та портлаш юз берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Гувоҳларнинг таъкидлашича, портлаш овозлари миналар портлашига ўхшаш бўлган. Ҳозирча воқеа оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган. Шунингдек, бирорта гуруҳ ушбу ҳужум учун жавобгарликни  ўз зиммасига олмаган.
  
8 февралда Могадишода президент сайловлари бўлиши кутилмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, сомалилик депутатлар мамлакат аэропортида йиғилиб, овоз бериш йўли билан янги президентни танлайдилар. Шу муносабат билан аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.  

Шунингдек, шаҳарда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилади. Аввалроқ хавфсизлик нуқтаи назари сабабли сайловлар бир неча маротаба кейинга қолдирилиб келинаётганди.

Сомалининг қолган қисмлари тан олинмаган тузилмалар назорати остида қолмоқда ёки ўзини-ўзи бошқарувчи ҳудудлар ҳисобланади. Мамлакатнинг жануби ва шимолида маҳаллий жамоалар ва радикал ҳаракатлар ҳукмронлик қилади. 

Мавзуга оид