Жамият | 19:40 / 10.02.2017
19251
2 дақиқада ўқилади

Иккинчи Ер деб эътироф этилган сайёра ҳаёт учун яроқсиз экани маълум бўлди

Фото:NASA Goddard/Conceptual Image Lab

АҚШ коинот агентлиги НАСА олимлари қизил митти юлдузлар атрофида айланувчи ва яшаш мумкин бўлган ҳудудда бўлган сайёралар сув ва кислороддан маҳрум эканлигини аниқлашди. Бу эса Иккинчи Ер сифатида маълум бўлган Proxima b экзосайёрасининг ҳаёт учун яроқсизлигидан дарак беради. Бу ҳақда Gizmodo нашри хабар бермоқда

Тадқиқотчилар қизил миттилар томонидан сайёралар атмосферасига чиқарилувчи рентген ва ультрабинафша нурларини моделлаштиришди. Аниқланишича, суюқ сув бўлиши (яшаш мумкин бўлган ҳудудда жойлашиш) учун она юлдузидан анча узоқ жойлашган экзосайёраларнинг атмосфераси юқори энергетик нурланиш билан "учириб юборилади". Бу сайёралар катта даражада кислород йўқотадилар, бу эса уларнинг сиртида суюқ сув бўлиши мумкинлигини истисно қилади.

Олимлар Ерга энг яқин экзосайёра Proxima b ҳар икки соатда юлдуз энергияси оқимлари таъсирини сезишини ҳисоблаб чиқдилар. Бу эса у 10 млн йил ичида кислородни тўлиқ йўқотишини англатади.

Тадқиқот ҳаёт учун яроқли сайёраларни топиш имконини пасайтиради, чунки Қуёш тизимига яқин бўлган юлдузларнинг кўпчилиги қизил миттилар ҳисобланади. 

Мавзуга оид