Жамият | 08:26 / 10.02.2017
6351
1 дақиқада ўқилади

МРТ услуби ихтирочиларидан бири Питер Мэнсфилд вафот этди

Фото twitter.com/UniofNottingham

Магнит-резонанс томографияси (МРТ) услуби ихтирочиларидан бири ва тиббиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати британиялик Питер Мэнсфилд 83 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда олим ишлаган Ноттингем университети.

Организм ичига кирмай туриб ички органлар тасвирини олиш борасидаги тадқиқотлар замонавий тиббиётдаги энг илғор соҳалардан биридир.

Мэнсфилд ва америкалик тадқиқотчи Пол Лотербург ушбу технологияни ўрганиш ва яхшилаш мақсадида бир-бирини тўлдирувчи тадқиқот ва тажрибалар ўтказишган. Уларга ихтиро учун Нобель мукофоти 2003 йилда топширилган.

Мэнсфилд ўз вақтида мактаб имтиҳонларини топшира олмаган ҳамда 15 ёшидан бошлаб босмахонада меҳнат қилган, сўнгра армияга жўнаган. Йигит армияда ракета қуриш соҳаси билан қизиқиб қолиб, керакли имтиҳонларни топширган ва Лондондаги коллежга ўқишга кирган. Уни тугатгач эса ядро магнит-резонанси муаммолари ҳақида илмий иш ёзган.

Мавзуга оид