Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири йирик миқдордаги пулни ўмаришда гумон қилинмоқда
Қозоғистоннинг собиқ миллий иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбоев "Бойтерак" холдинги раҳбари лавозимини эгаллаган вақтида, Қизилўрдада (Қозоғистон жанубида) шиша ишлаб чиқарувчи заводнинг қурилишида 3 миллион долларга яқин пулни ўмариш схемасини тузганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақида республикада коррупцияга қарши курашувчи Миллий бюронинг матбуот хизмати хабар берди.
Бундан аввал идора матбуот хизматида йирик миқдордаги пора олишда айбланган Бишимбоевнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.
"Бойтерак" АЖ бошқарув раиси Қуандиқ Бишимбоев Қизилўрдадаги шиша ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи заводнинг қурилишида 1 миллиард тенге (3 миллион долларга яқин)ни Orda Glass МЧЖ ва "Чимкенткимёмонтаж" МЧЖ орқали ўмариш схемасини тузган", - дейилади хабарда.
Идора маълумотларига кўра, "жиноятчилик схемасига, шунингдек, номлари қайд этилган ташкилотларнинг раҳбарлари Ибрашев, Исабек ва Кожабаев ҳам жалб этилган".
"Ўғирланган пул воситалари "Металл конструкциялари заводи" МЧЖ орқали ишчиларнинг овқатланиши ва яшаш шароитлари баҳонасида нақдлаштирилган. Бишимбоев шахсан кўрсатилган суммадан воситачи (жияни Нурлибек) орқали 2 миллион доллар олган", - дея маълум қилинди идорада.
Аксилкоррупция хизмати маълумотларига кўра, ташкилотлар раҳбарлари ва Бишимбоевнинг қариндошига нисбатан ҳибсга олиш чораси кўрилган. Ибрашевгина бундан мустасно - у "айбини тан олгани ва терговга ёрдам бергани учун уй қамоғига ҳукм қилинди".
"Судгача бўлган тергов ишлари ўтказилмоқда", - дейилади идора хабарида.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025