Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайвандаги йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари сони 34 нафарга етди
Тайвань оролида сайёҳлик автобусининг қулашидан ҳалок бўлганлар сони 34 нафарга етди, деб ёзмоқда маҳаллий China Times газетаси.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 21:00 атрофида Тайбэй шаҳри яқинидаги шосселардан бирида содир бўлган. Автоҳалокат вақтида, сўнгги маълумотларга кўра, автобус ичида 44 киши бўлган. Аввалроқ 32 кишининг ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар қилинган эди.
Маҳаллий полициянинг хабар қилишича, автобус ҳайдовчиси йўлнинг ушбу қисмида белгиланган тезликни ошириб юборган. Бу ерда соатига 40 км тезлик белгиланган бўлса-да, ҳайдовчи соатига 60 км тезликда ҳаракатланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ичида хорижий мамлакатлар фуқаролари йўқ. Йўловчиларнинг аксарияти маҳаллий нафақахўрлар бўлиб, Тайчжун шаҳрига уюштирилган экскурсиядан қайтишаётган бўлган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024