Фан-техника | 15:39 / 18.02.2017
9019
1 дақиқада ўқилади

Билл Гейтс роботлар солиқ тўлаши керак деб ҳисобламоқда

Дунёнинг энг бой кишиси, машҳур бизнесмен, америкалик миллиардер Билл Гейтс Quartz нашрига берган интервьюсида ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилинаётган роботларга ҳам солиқ солиш фикрини илгари сурди. Унинг таъкидлашича, роботларга ҳам инсонларга солинаётганидек солиқ солиниши керак. 

Гейтснинг айтишича, ҳозирда, инсоният ўз турмушини тобора қулайроқ қилиш учун интилмоқда. Шу боисдан ҳам, барча механик ишларни роботларга топшириш, инсонлар ижтимоий соҳаларда фаолият юритиши керак, чунки фақат инсонларгина ҳиссиётларга эгадир. Ҳаммаси адолатли бўлиши учун эса роботлар инсонлар сингари солиқ тўлаши керак.

Мавзуга оид