Фан-техника | 16:16 / 18.02.2017
10175
1 дақиқада ўқилади

Huawei Mate 9 олов билан синаб кўрилди

Видеороликлар сайти YouTube’даги JerryRigEverything саҳифаси муаллифи янги Huawei Mate 9 фаблетини синаб кўрди. У смартфонни қирилиши, корпусининг деформацияси ва ёнғинга чидамлилигини текширган. 

Дастлаб блогер махсус арра тишлари ёрдамида телефон корпусини қирилишларга қанчалик чидамли эканини синади. Асосий камера ва дисплейни ҳимояловчи шиша қоплама синовдан аъло даражада ўтган. Аммо, металл корпуснинг қирилиши жуда осон бўлса-да, буни ҳам камчилик, деб кўрсатиш тўғри бўлмайди. Чунки, енгил қирилиш хусусияти ҳам материалнинг ўзига хослиги ҳисобланади.

Huawei Mate 9 корпусининг деформациясига доир синов анча жиддий бўлган. Телефон биринчи уринишдан эгилган, дисплейи шишадан ажраган, албатта, уни жойига қўйиш мумкин бўлган. Дисплей ҳам қиздирилгандан сўнг, яна тикланган. 

Мавзуга оид