Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги азот заводида портлаш рўй берди, қурбонлар бор
23 февраль куни, соат 16:30да Фарғонадаги «Фарғонаазот» корхонаси ҳудудидаги аммиак цехида таъмирлаш-монтаж ишлари вақтида портлаш рўй берган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, портлаш оқибатида қурбон бўлганлар бор. Қурбонлар сони аниқ келтирилмаган.
Ҳодиса сабабларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилган. Жабрланувчиларнинг оилаларига зарур ёрдамларни кўрсатиш бўйича кўрсатма берилган.
«Кун» манбасининг хабар беришича, завод жойлашган ҳудуд аҳолисига эҳтиёт чоралари кўриш, жумладан юзни ниқоб билан ўраш тавсия этилган.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025