Жаҳон | 20:12 / 23.02.2017
30584
1 дақиқада ўқилади

Путин Россиянинг Суриядаги мақсадини маълум қилди

Фото: ТАСС

Россия президенти Владимир Путин маълум қилдики, Россиянинг Суриядаги вазифаси бу мамлакатнинг қонуний ҳукуматини сақлаб қолишдир. Бу ҳақда ТАСС хабар тарқатди.

«Биз ўз олдимизга Суриянинг ички ишларига аралашишни мақсад қилиб қўймаганмиз. Бизнинг вазифамиз — мамлакатда қонуний ҳукуматни сақлаб қолиш ва халқаро терроризмга ҳал қилувчи зарбани беришдир», — деган президент.

У «Сурияни терроризм балосидан қутқариш»га сиёсий барқарорликни таъминлаш орқали эришиш мумкинлигини қўшимча қилган.

Бундан аввалроқ Дональд Трамп ўзининг Суриядаги мақсади ҳақида гапирган, Башар Асадни ҳукуматдан кетказиш ниятида эмаслигини айтганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид