Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум
23 февраль кунининг иккинчи ярмида, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги «Фарғонаазот» корхонасининг аммиак цехида рўй берган портлаш бўйича навбатдаги хабарлар берилди.
«Кун.uz» Фарғона вилоятидаги манбалар орқали олган хабарларга кўра, бу портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлган ва 12 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган, улардан бири оғир аҳволда қолмоқда. Айни вақтда тиббий ёрдам олган 11 кишига уйига кетиш учун жавоб берилган.
Уларнинг барчаси аммиак цехида монтаж-таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчилар бўлган. Қурбонларнинг 3 нафари Фарғона шаҳрида яшаган, яна 3 нафари Тошлоқ туманидан бўлган.
Бугун марҳумларнинг дафн маросими ўтказилган, жабрланувчиларнинг яқинларига тегишли ёрдамлар етказилган.
Айни вақтда бу борада расмий маълумот берилмади. Ҳодиса рўй берган куни ФВВ ўз сайтида бу ҳақда бир жумла хабар бериш билан чекланди.
Ҳодиса сабабларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда, завод фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025