Фан-техника | 21:47 / 26.02.2017
11791
2 дақиқада ўқилади

LG янги смартфонини тақдим қилди

26 февралда LG компанияси Барселонада ўзининг янги G6 смартфонини тақдим қилди.     

Кутилганидек, қурилма Snapdragon 821 процессорида ишлайди ва QHD+ (1440 х 2880 пиксел) кўрсатиш қобилиятига эга ва бурчаклари думалоқланган 5,7 дюймли экран билан жиҳозланган.  

Смартфон яратувчилари унинг дизайнига алоҳида эътибор қаратишган. Четки рамкалар кичрайтирилиши ҳисобига қурилма ўлчамлари 5,2 дюймли экранга эга қурилма ўлчамларидан ошмаган ва ўлчамлари 148,9 х 71,9 х 7,9 мм ни ташкил қилган.

Қурилма иккита 13 Мп ли камера билан жиҳозланган. Ўз навбатида, 5 Мпли сенсорли олд камера 100 градуслик кўриш бурчагига эга ва бу инстаграмм учун квадрат шаклидаги суратлар олишга имкон беради. 

Бундан ташқари, смартфон 3300 мА-соат ҳажмли аккумулятор билан жиҳозланган, Google Assistant ақлли ёрдамчиси ва IP68 стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимояга эга. Маълум қилинишича, LG G6 уч хил ранг: платина, қора ва кулранг корпуслар билан таклиф қилинади.

Мавзуга оид