Спорт | 07:48 / 28.02.2017
7917
1 дақиқада ўқилади

Раньерига таклифлар бисёр, бироқ Раньерининг ўз шарти бор

«Лестер» собиқ бош мураббийи Клаудио Раньери фаолиятини Туманли Альбионда давом эттирмоқчи.  Бу ҳақда италиялик мутахассиснинг агенти Стив Катнер talkSPORT нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

«Раньерига Италия ва Хитойдан аниқ таклифлар бўлди, аммо Клаудио келгусида ҳам Англияда ишлашни истаб бу таклифларга рад жавобини берди. У бу ерда таклиф олган заҳоти яна ишга киришади», деган Катнер.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Раньери «Лестер» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди. Шундан сўнг мураббий жамоа билан ўта таъсирли баёнот орқали хайрлашганди. Хабарларга кўра, италиялик мутахассиснинг «Лестер»дан кетишини 4 нафар асосий футболчилар узлуксиз равишда талаб қилгач, раҳбарият шундай қарорга келган.

Мавзуга оид