Спорт | 12:55 / 01.03.2017
12832
1 дақиқада ўқилади

«Арсенал»да тарихий ўзгариш бўлиши кутилмоқда

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум якунига етгач, Лондоннинг «Арсенал» клубини бошқаришни режалаштирмоқда.

Calciomercato нашри берган хабарга кўра, 49 ёшли италиялик мутахассис бу ҳақда ўзининг яқин дўстларига маълум қилган.

Аллегри «Ювентус» раҳбарияти уни етарли даражада қўллаб-қувватламаётганидан норози бўлмоқда. Айниқса ҳимоячи Леонардо Бонуччи билан юзага келган вазиятда бу яққол сезилган. Эндиликда мураббий жамоани тарк этишни истамоқда.

Ўз навбатида туринликлар ҳам унинг ўрнига бошқа мураббий излаб, ҳозирча «Рома» билан шартномани узайтиришни истамаган Лучано Спаллетти номзодига тўхталиб туришибди. Аммо ҳозирча бунга «Ювентус» президенти Андреа Аньелли қарши бўлиб турибди. Сабаби, ўз вақтида Спаллетти «Зенит» бош мураббийлигини қабул қилиб олишдан аввал, туринликлар таклифини рад қилган ва бу Аньеллининг ҳамиятига текканди.

Мавзуга оид