Спорт | 07:32 / 02.03.2017
7582
2 дақиқада ўқилади

Англия кубоги. «Манчестер Сити» рақибини тор-мор келтирди

Англия кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган қайта ўйин бўлиб ўтди. Унда «Манчестер Сити» ўз уйида чемпионшип вакили «Ҳаддерсфилд»ни қабул қилди.

Биринчи учрашувда ҳисоб очилмагани боис жамоалар қайта ўйин ўтказишди. Учрашувда биринчи бўлиб меҳмонлар ҳисобни очишганди, лекин бу уларнинг зарарига ишлади. Жаҳл отига минган «Манчестер Сити» шундан сўнг бирин-кетин голлар киритди ва оқибатда якуний ҳисоб 5:1 кўринишини олди. «Манчестер Сити» шу тариқа чорак финалнинг сўнгги иштирокчиси бўлди.

Хосеп Гвардиола шогирдлари 1/4 финалда «Миддлсбро»га қарши меҳмонда тўп суришади.

Англия Кубоги, 1/8 финал
Қайта ўйин

Манчестер Сити – Ҳаддерсфилд 5:1 (3:1)
Голлар:
 Сане (30), Агуэро (35-пен, 73), Сабалета (38), Иҳеаначо (90+1) – Банн (7).
Манчестер Сити: Браво, Стоунз, Клиши, Сабалета, Отаменди, де Брюйне (Делф, 75), Фернандиньо, Алейш Гарсия, Сане (Навас, 81), Стерлинг, Агуэро (Иҳеаначо, 79).
Ҳаддерсфилд: Коулмэн, Ҳадсон, Ҳолмс-Деннис, Крэйни, Горенц-Станкович, Пэйн, Биллинг (Хогг, 67), Лолли (Смит, 61), Уайтҳэд, Банн (ван Ла Парра, 54), Кванер.
Огоҳлантиришлар: Ҳадсон (15), Горенц-Станкович (34).

Мавзуга оид