Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилоятидаги хонадонда газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш содир бўлди
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги аҳоли турар-жой уйида портлаш содир бўлди, уч киши касалхонага ётқизилди, деб хабар берди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи 1992 йилда туғилган уй бекаси тунги пайтда электр чироғини ёққанида иситиш печига уланган шлангдан сизиб чиққан газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган”, - дейилади хабарда.
Натижада мазкур аёлнинг ўзи ва бирга яшовчи 2 ёшли қизалоғи ва 4 яшар ўғли куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабарида воқеа айнан қачон содир бўлганига ойдинлик киритилмаган.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025