Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзон Қодиров ҳижоб кийишга тақиқни жамият учун фалокатли деб атади
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров жамоат жойларида мусулмонларнинг анъанавий либосларини кийиб юришни тақиқлаш ҳақида таклифни танқид қилди. Бу ҳақда ТАСС “Россия 1” телеканали эфирига асосланиб хабар бермоқда.
“Бундай тақиқ Россия жамияти учун фалокатлидир, сабаби биз Россия фуқароларимиз, [бу] кўпмиллатли ва кўпдинли мамлакат”, - деди Қодиров.
Чеченистон раҳбарининг айтишича, Россияда яшовчи мусулмонлар унинг тенг ҳуқуқли фуқаролари саналади. “Биз ўз давлатимизни маданият ва динлардаги урф-одатларга риоя қилган ҳолда мустаҳкамлашимиз керак, шунда ҳеч ким бизни мағлуб эта олмайди”, - дея таъкидлаб ўтди у.
31 январь куни Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш тадқиқот маркази сўров натижаларини эълон қилди. Унга кўра, мактабларда ҳижоб кийиб юришга тақиқни кўпчилик россияликлар қўллаб-қувватлашган.
24 январь куни эса Россия илм-фан ва таълим вазири Ольга Васильева Мордовиянинг Белозерье қишлоғидаги вазиятга изоҳ бера туриб ( у ерда ўқитувчи ва ўқувчилардан рўмол ўраб юришдан воз кечишни талаб қилишди), Россиядаги таълимнинг дунёвий эканини эслатди. Шундан сўнг Татаристон муфтийси Комил Самигуллин Васильева мусулмонларнинг тарихий қадриятларига қарши бораётганини маълум қилди.
2015 йилнинг февралида Россия олий суди Мордовия мактабларида ҳижоблар ва бошқа диний кийимлар, бундан ташқари, калта юбкалар, жинсилар, очиқ-сочиқ кийимларни кийиб юришга қўйилган тақиқни қонуний, деб тан олди. Аввалига тақиқ ушбу республика ҳукумати томонидан қўйилганди.
Мавзуга оид
22:15 / 28.08.2024
Рамзан Қодировнинг қизлари 2017 йилда Францияга бошқа фамилия остида учгани маълум бўлди
20:36 / 17.08.2024
Рамзан Қодиров пулемёт ўрнатилган Tesla Cybertruck'да кўриниш берди
21:30 / 04.08.2024
Рамзан Қодиров Мудофаа вазирлигидан Чеченистонда полк ва батальонлар тузиш ваколатини беришни сўради
00:00 / 31.07.2024