Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амина Муҳаммад БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
БМТ Бош котиби Антониу Гутеррешнинг биринчи ўринбосари этиб муслима аёл Амина Муҳаммад тайинланди. Расмий маросим Нью-Йоркда бўлиб ўтди. Бу ҳақда Muxlis.uz хабар бермоқда.
“Мен бор куч-салоҳиятимни барқарор тараққиёт мақсадларини амалга ошириш учун сарф қиламан. Айнан барқарор тараққиёт — Ер юзида тинчликни сақлашнинг энг самарали ва ишончли йўли”, — деди Амина Муҳаммад маросимда. У, шунингдек, камбағалликка қарши курашиш, ёшларга янги имкониятлар яратиш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида ҳам гапирган.
Қайд этиш керакки, 1961 йилда туғилган Амина Муҳаммад Нигерия ва Британияда таҳсил олган. Бунгача у Нигерия президенти маслаҳатчиси ва Нью-Йоркдаги Колумбия университети ўқитувчиси бўлган. Оилали, 6 фарзанднинг онаси.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025