Жаҳон | 09:49 / 06.03.2017
7944
1 дақиқада ўқилади
Чеченистонда ер силкиниши содир бўлди. Қодиров фуқароларни хотиржамликка чақирмоқда
Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида ер силкиниши юз берди. Бу ҳақда «Интерфакс» Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Чеченистон Республикаси бўйича бош бошқармасига асосан хабар бермоқда.
«Грозний шаҳрида 4,3 магнитудали зилзила рўй берди», - дейилади хабарда.
Маҳкама маълумотларига кўра, ер силкиниши ўчоғи ер тубидан 15 километр чуқурликда жойлашган.
Шунингдек хабар қилинишича, Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров эҳтимолий вайронагарчиликларни аниқлаш мақсадида текширув ўтказилаётганини маълум қилди. Бироқ, дастлабки хабарларга қараганда, ер силкиниши ҳеч қандай жиддий оқибатларга олиб келмаган. Қодиров Грозний аҳолисини ўз уйларига қайтишга ва хотиржамликка чақирди.
Мавзуга оид
15:10 / 12.11.2024
Зарема Мусаевага нисбатан янги жиноий иш очилди
12:27 / 06.11.2024
«Мемориал» Чеченистонда эркаклар оммавий қўлга олинаётганини маълум қилди
18:15 / 02.11.2024
Рамзон Қодиров Украина жангчиларини тириклайин асирга олмаслик ҳақидаги буйруғини бекор қилди
09:50 / 31.10.2024