Жамият | 15:45 / 06.03.2017
19882
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг қимматбаҳо уй - осма боғлар - 168 авто учун тураргоҳ... (видео-суратлар)

Дунёдаги энг қимматбаҳо уй Мумбай (Ҳиндистон) шаҳрида жойлашган. "Лайф" ушбу уй ҳақидаги маълумотлар ва унинг видео ҳамда суратлари билан бўлишди.

Иншоот баландлиги - 173 метр. Осмонўпар бинони бемалол 60 қаватли қилса бўларди, бироқ меъморлар бунинг ўрнига "баланд шифтлар"ни афзал кўришди. Майдони - 37 минг квадрат метр. 

Иншоот қурилиши 2010 йилда тугалланган. Турли баҳоларга кўра, у буюртмачига 2 миллиард доллар атрофидаги суммага тушган. Умуман олганда, биргина оила учун бунёд этилган бу бинодан ташқарига чиқмаса ҳам бўлади. У 8 магнитудагача бўлган зилзилага бардошлидир. Автомобиль тураргоҳи 168 машинани ўзига сиғдира олади. Еттинчи қаватда шахсий автосервис жойлашган. 

Бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун 50 кишига мўлжалланган театр мунтазир. Шунингдек бу ерда спа-салон, сузиш ҳавзалари, осма боғлар ва жисмоний машқ билан шуғулланиш зали мавжуд. 

Уйга афсонавий арвоҳ-орол Антилия номи берилган, унинг Атлантика океанида жойлашгани тахмин қилинади. 

Хусусий осмонўпар иншоот ишбилармон Мукеш Амбани учун барпо этилган. 2016 йил якунларига кўра, Forbes бу миллиардерни дунёнинг энг нуфузли кишилари рўйхатининг 38-ўрнида қайд этди. Унинг молиявий аҳволи 26,4 миллиард долларга баҳоланади. Амбанининг  Reliance Industries компанияси нефть-кимё, нефть ва газ соҳаларига ихтисослашган. 

Мавзуга оид