Жаҳон | 17:53 / 09.03.2017
11686
1 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж. Бишкекда Текебаев тарафдорлари яна митинг уюштирди

Бугун, 9 март куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида мухолифатдаги «Отамакон» партияси етакчиси Ўмурбек Текебаевнинг тарафдорлари митинг ўтказди.

26 февраль куни Истанбулдан учиб келганидан сўнг Бишкек аэропортида қўлга олинган Текебаев 25 апрелга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов бошқармасида ҳибсда бўлади. Уни коррупция ва фирибгарликда айблашмоқда.

Сиёсатчининг озод этилишини сўраб митингга чиққанлар сони 60 нафар атрофида бўлган.

Фото: 24.kg

Эслатиб ўтамиз, у ҳибсга олинган куннинг ўзида ҳам юзлаб кишилар томонидан норозилик митингги ўтказилганди.

Фото: 24.kg
Фото: 24.kg
Фото: 24.kg
Фото: 24.kg
Фото: 24.kg

Мавзуга оид