Фан-техника | 14:27 / 09.03.2017
11464
2 дақиқада ўқилади

Airbus учар автомобилни тақдим этди

Italdesign ательеси ва Airbus компанияси Женева автосалонида учар автомобиль ғоясини тақдим этди. Pop. Up модели иккита алмаштирилувчи электр модулларига эга, улар ер ва ҳавода ҳаракатланишга хизмат қилади.

Автомобиль асосида икки кишига мўлжалланган салон-капсуладир. «Кокон» карбондан тайёрланган бўлиб, 2,6 метр узунлик, 1,4 метр кенглик ва 1,5 метрлик баландликка эга. Парвозлар учун модуль квадрокоптерларга ўхшаб қилинган бўлиб, саккизта қарама-қарши томонга қараб айланувчи парраклардан иборат. У 4,4 метрга беш метрлик ҳажмга тенг.

Ҳаракат режимларини ўзгартириш учун махсус тайёрланган иловадан фойдаланиш кифоя. Дастурга режалаштирилган йўналиш ҳақида маълумотни киритиш керак, шундан сўнг у ҳаракатланиш учун энг қулай усулни автоматик тарзда аниқлаб беради. Бунда вақт, сафар учун харажатлар, тирбандлик ва ҳоказолар ҳисобга олинган.

Ишлаб чиқарувчиларнинг ғоясига кўра, йўл бўйлаб ҳаракаланиш ёки парвозлар учун модуллар капсулага йўловчилар билан мустақил равишда келади ҳамда ўрнатилади, бу пайтда ишлатилмай турган қисм эса қувватлаш станциясига жўнайди ва «кокон»дан чақиришларини кутади.

Модуллар худди капсуладек батареялар мажмуаси билан жиҳозланган. Автомобиль ер бўйлаб ҳаракатланганда икки электромотордан фойдаланади ва соатига 100 километр тезликка чиқиши мумкин. Юриш захираси 130 километргача масофани ташкил этади. «Ғилдираклар»ни қувватлантириш (махсус станцияда) 15 дақиқадан иборат.

Pop. Up парвозлар пайтида 182 от кучига эга бўлади ҳамда соатига 100 километр тезликка етиши мумкин (учиш ва қўниш тик ҳолда амалга оширилади). Парвоз максимал масофаси 100 километрдан ошмайди.

Учар автомобиль қачон чиқарилиши ва унинг нархи ҳақида маълумот йўқ.

Мавзуга оид