Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдан ташқаридаги илк Boeing заводи Хитойда қурилади
Хитойнинг Чжоушань шаҳрида март ойи охирида Boeing 737 тор фюзеляжли реактив самолётларни якуний йиғиш маркази қурилиши бошланади. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар қилган.
Йиғишдан кейинги якуний ишлар, шу жумладан, Boeing 737 фюзеляжларини бўяш ва салонларни безаш ишлари олиб бориладиган ушбу корхона Boeing учун АҚШдан ташқарида жойлашган биринчи корхона бўлади.
Чжэцзян провинцияси ҳукумати, Boeing корпорацияси ва Хитой тижорат авиацияси корпорацияси ўртасида тегишли битим 2016 йил октябрида имзоланган эди.
Агентлик хабарига кўра, буюртма қилинган биринчи самолёт 2018 йил охирида етказиб берилади. Корхона йилига 100та Boeing 737 йиғиш қувватига эга бўлади. Бу лойиҳа орқали 2 мингта янги иш ўрни яратилади.
Мавзуга оид
21:53 / 02.05.2025
Трамп президент самолётини алмаштиришга қарор қилди
19:24 / 16.04.2025
Россия АҚШдан музлатилган активлари ҳисобидан Boeing самолётларини сотишни сўради — Bloomberg
21:41 / 21.03.2025
Трамп тарихдаги энг ҳалокатли самолёт яратилганини эълон қилди
15:23 / 19.03.2025