Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадқиқот: Жанубий Корея демократларининг собиқ раҳбари президентлик лавозими учун фаворит
Жанубий Кореянинг Демократик партияси собиқ раҳбари Мун Чжэ Ин мамлакатнинг деярли барча вилоятларида ўтказилган рейтинг сўровларида етакчилик қилмоқда. Ёнхап янгиликлар агентлиги томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари шуни исботламоқда.
Ўтган якшанба куни ўтказилган ижтимоий сўровга кўра, Мун Чжэ Инни фуқароларнинг 29,9 фоизи қўллаб-қувватламоқда. Иккинчи ўринда Чхунчхон-Намдо вилояти ҳокими Ан Хи Чжон 17 фоизлик овоз билан бормоқда.
Сўровда 2 мингдан ортиқ инсон қатнашгани таъкидланмоқда.
2012 йили Жанубий Кореяда ўтказилган охирги президентлик сайловида Мун Чжэ Ин Пак Кин Хега мағлуб бўлган эди. Пак Кин Хе мамлакатдаги коррупция можароси туфайли истеъфога чиқарилганди.
Жанубий Кореядаги навбатдан ташқари президентлик сайловлари 9 майдан кечикмасдан бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025