Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика аэропортларида махсус машқлар ўтказилмоқда

Республика аэропортларида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК асосий ташкилий тадбирлар режасига кўра, қидирув ва авария-қутқарувни таъминлаш бўйича комплекс машқлар ўтказилмоқда.
Бугунги кунга келиб машқлар Фарғона, Андижон, Наманган ва Навоий аэропортларида ўтказилди.
Тадбирлар давомида шахсий таркибнинг ҳаракатланиши, аэропортларнинг қутқарув жамоалари ва тегишли идораларнинг фавқулодда вазиятлардаги ўзаро ҳаракатлари ишлаб чиқилди. Хусусан, ундан хабар бериш тизими, кўрсатилган квадратга кучлар ва воситаларни ташлаш, “авиация ҳодисаси” жойига қараб ҳаракатланиш, у ерни ўраб олиш, дала госпиталини жойлаштириш, ёнғин ўчоқларини ўчириш, учиш майдонидан йўловчилар ва “авариявий” ҳаво кемасини эвакуация қилиш бўйича ҳаракатлар ўрин олди.

Навбатдаги машқлар “Термиз” аэропортида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади
17:32 / 29.04.2025