Жамият | 18:40 / 15.03.2017
22727
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик йигит севган қизига антиқа тўй совғаси келтирди

Хитой фуқароси Лю Фэй севган қизидан ноодатий усулда унга турмушга чиқишни сўради. У қизга тўй совғаси сифатида 33 тонналик тошни келтирди, тошнинг метеорит эканлиги тахмин қилинди. Бу ҳақида Sina'да хабар берилди.  

Лю Фэйнинг айтишича, у бир йил аввал саёҳатда коллекционер билан танишиб қолган, улкан тош ҳам шу кишига тегишли бўлган. Тош унга ва унинг бўлажак ёрига жуда ёқиб қолган. Сотувчи тошни метеорит деб айтган ва йигитга уни миллион юандан ортиққа пуллаган. 

Фэй қизга тўй совғаси сифатида квартира сотиб олиш учун пул йиғаётганди, лекин у уй ўрнига улкан тошни тақдим этди. 

Метеорит 12 март куни Урумчи шаҳри майдонига келтирилди, икки кундан кейин эса Фэй севган қизидан унга турмушга чиқишни сўради. Қиз унинг таклифига розилик билдирди. 

Мавзуга оид