Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси ва Неймарнинг фикри бир жойдан чиқмади
«Барселона» «Ливерпуль»дан бразилиялик ярим ҳимоячи Фелиппе Коутиньони трансфер қилиш ғоясидан воз кечмаяпти.
Diario Gol маълумотига кўра, каталонияликлар жамоаси ҳужумчиси Неймар ўз ватандоши билан бир клубда тўп суришни истамоқда ва раҳбариятни Коутиньо учун ҳаракат қилиб кўришга кўндирган.
Қайд этилишича, «Барселона» хўжайинлари «қизиллар» сафидаги хавбекнинг ўйинларини аввалдан кузатиб келишган ва Неймарнинг таклифини маъқуллашган.
Аммо, каталонияликлар клуби етакчиси, жорий мавсум якунига қадар жамоада ўйновчи мураббий вазифасини зиммасига олган Лионель Месси таркибда Луис Суаресга рақобат қилиши мумкин бўлган Коутиньонинг трансферига қарши чиққан.
Жорий мавсумда 24 ёшли Коутиньо барча турнирлар доирасида 26 учрашув ўтказиб, 7 гол урган ва 7 голга ҳаммуаллифлик қилган.
Transfermarkt.de порталида«Ливерпуль» билан 2022 йилгача амал қиладиган шартномага эга бу футболчининг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланган.
Месси Энрикени ишдан четлатди ва «Барселона»да асосий қарорларни қабул қила бошлади
Мавзуга оид
19:54 / 12.02.2025
Неймар яна «Сантос»да: футбол ниҳоят бойликни енгди
22:32 / 31.01.2025
Бразилиянинг «Сантос» клуби Неймар қайтганини эълон қилди
05:19 / 28.01.2025
Расман: «Ал Ҳилол» ва Неймар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди
16:11 / 21.08.2023