Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Барак ва Мишель Обама меҳнат таътилини Франциянинг Полинезиясида давом эттиради
Франция Полинезиясси ҳукумати АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишелнинг келишига тайёргарлик кўрмоқда. Улар 16 март куни етиб келишади. Бу ҳақда Янги Зеландия радиоси Франция Полинезияси раҳбарининг идорасига асосланган ҳолда хабар қилди. Манба Оқ уйнинг собиқ раҳбари келаётгани ҳақида маълумот олинганини айтар экан, унинг сафарига оид бошқа тафсилотлар йўқлигини билдирган.
Хабарларга кўра, Барак ва Мишель Обама Франция Полинезиясида бир ойга яқин вақт дам олади. Tahiti Nui TV маҳаллий телеканалининг маълум қилишича, жуфтлик келиши билан Тетиароа атоллига боришади. Кейинроқ, “люкс” таснифидаги меҳмонхоналари билан машҳур бўлган Бора-Бора оролига келишади.
Маҳаллий ҳукумат АҚШнинг собиқ президентини расмий кутиб олиш маросимини ўтказишни режалаштирмаяпти.
Франция Полинезияси – Тинч океанининг жанубий қисмида жойлашган, алоҳида мақомга эга Франция мулки ҳисобланади. унинг таркибига 130га яқин ороли бўлган 5та архипелаг киради. Уларнинг энг йириги Таитидир.
Мавзуга оид
09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
15:50 / 21.08.2024
«Бу кинони олдин ҳам кўрганмиз». Обама Трампнинг иккинчи муддати хавфидан огоҳлантирди
14:59 / 26.07.2024
Барак Обама сайловда Камала Ҳаррисни қўллашини маълум қилди
09:34 / 19.07.2024