Спорт | 12:58 / 16.03.2017
12669
2 дақиқада ўқилади

Гвардиола «Монако» билан ўйиндаги мағлубиятга ўзгача изоҳ берди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Монако»дан учралган мағлубият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Қарама-қаршиликнинг умумий натижаси – 6:6, ҳамда монегаскилар сафарда кўпроқ тўп киритиб, кейинги босқичга чиқишди.

«Биз иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, зўр футбол кўрсатдик, бироқ буни биринчи бўлимда амалга оширишимиз керак эди. Тажовузкор ҳимояланишни истадик. „Сити“ иккинчи бўлимда „Монако“ни тор-мор келтирди, аммо бу етарли бўлмади. Биз одатда сифатли футбол намойиш этамиз, бироқ бугун бундай бўлмади. Хулоса чиқарамиз. Бизнинг жамоада тажриба у қадар катта эмас. Иккинчи бўлимда вазиятларни юзага келтирдик, аммо улардан фойдалана олмадик, шунинг учун ҳам мусобақани тарк этмоқдамиз. Бу даражада „стандартлар“ ўта муҳим. „Барселона“ ва „Реал“ ўтган ҳафта улардан унумли фойдаланди. „Сити“ – йўқ. Бунинг устига жамоамиз биринчи 45 дақиқаликда кучсиз бўлиб кўринди. Биз янада кўпроқ ишлаймиз, аммо Чемпионлар лигаси – жуда талабчан турнир. Баъзида кутилмаган нарсаларни кўрсатиш ва омадли бўлиш керак. Афсуски, бугун бундай бўлмади», - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради BT Sport нашри.

Мавзуга оид