Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ банки ўз инкассация хизматига эга бўлади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 13 мартдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Халқ банки нақд пенсия ва нафақа пулларини тўлаш бўйича ягона ваколатли орган этиб белгиланди.
Унга кўра Халқ банки нақд маблағларни махсус кассаларга етказиш учун Марказий банк кўмагида ўз инкассация хизматини ишга туширади, кассирлар ва назоратчилар сонини оширади, марказий аппарат ва филиалларни зарурий сондаги мутахассислар билан бутлайди ҳамда керакли жиҳозлар ва компьютер техникасини харид қилади.
Нақд пулларни махсус кассаларгача етказиш учун 590та инкассаторлик Damas автомобиллари харид қилинади.
Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ва Халқ банки маблағ олувчиларни смс-хабардор қилиш технологиясини жорий қилиш билан онлайн режимда аҳолига пенсия ва нафақаларни бериш ва уни назорат қилишни автоматлаштириш мақсадида тегишли маълумотлар базаларининг интеграциясини таъминлайди.
Мавзуга оид
16:09 / 15.05.2025
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”
16:46 / 05.05.2025
Сирдарёда 28 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди
16:20 / 03.05.2025
Кўза кунда эмас, кунида синади. Боғчалар болалар ҳаёти билан ўйнашмоқда
15:29 / 02.05.2025