Тошкент шаҳар ҳокимлигида «ягона дарча» марказлари фаолиятига доир семинар бўлиб ўтди
2017 йил 1 февралда Ўзбекистон Президенти томонидан “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2750-сон қарори қабул қилинган эди. У Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва ошкоралигини, улардан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ҳамда жойларда халқ билан бевосита мулоқотнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадига хизмат қилиши кўзда тутилган.
Мазкур қарор мазмун-моҳиятини ваколатли органлар, “Ягона дарча” марказлари ҳамда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳлари масъул ходимлари эътиборига етказиш мақсадида 16 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида семинар ўтказилди.
Унда, маърузачилар томонидан, қарорга асосан, туман ва шаҳарларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидан Адлия вазирлигига ўтказилганлиги, бу эса, ўз навбатида “ягона дарча” марказларини самарали бошқариш, уларнинг фаолиятини бошқа давлат органлари билан ҳамкорликда ташкил этиб, муаммолар ечимига тизимли ёндашувни белгилаш имкониятини бериши хусусида тўхталиб ўтилди.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, “ягона дарча” маркази каби институтлар давлат хизматларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, коррупцияни олдини олиш баробарида, давлат органларининг тадбиркорлик тузилмаларига ўз вақтида кўмаклашишга доир фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади.
2017 йилнинг ўтган 2 ойи давомида Тошкент шаҳридаги туманлар “ягона дарча” марказлари томонидан 1996 та юридик шахслар ва 2943 та юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилди ҳамда тадбиркорлик субъектларига 16 турдаги давлат хизматлари бўйича 3357 та давлат хизматлари кўрсатилди.
Мавзуга оид
16:16 / 06.11.2024
Тадбиркорлар учун «Менинг бизнесим» модули ишга туширилди
18:39 / 30.08.2024
Тадбиркор товарларининг Ўзбекистонда эркин ҳаракатланишига доир ҳуқуқи таъминланади
19:45 / 01.06.2024
Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнлари жадаллаштирилади
18:21 / 30.05.2024