Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркор товарларининг Ўзбекистонда эркин ҳаракатланишига доир ҳуқуқи таъминланади
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқи ҳимоя қилиниши кафолатлари кучайтирилади.
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари товарлари, хизматлари, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларининг, ушбу субъектлар давлат рўйхатидан ўтган ҳудуддан қатъи назар, Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланишига доир ҳуқуқи таъминланиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, Шаҳарсозлик кодексига сел ва кўчки хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш ҳамда қуриш тақиқланишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
19:08 / 13.05.2025
Тошкентда автобуслар учун йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
17:27 / 05.05.2025
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади
16:10 / 05.05.2025
Тошкентдаги Қўйлиқ бозори ёпилмаслиги маълум қилинди
20:46 / 18.04.2025