Жаҳон | 01:10 / 18.03.2017
11268
1 дақиқада ўқилади

АҚШ махфий хизмати ходимининг ичида махфий маълумотлар бўлган ноутбуки ўғирлаб кетилди

АҚШ махфий хизмати ходимининг автомобилидан Trump Tower биноси чизмалари, Хиллари Клинтоннинг шахсий серверини қўллаши бўйича ўтказилган тергов тафсилотлари ва миллий хавфсизликка тегишли бўлган бошқа маълумотлар бўлган ноутбуки ўғирлаб кетилди, деб хабар бермоқда ABC телеканали.

Таъкидланишича, воқеа Нью-Йоркда 16 март куни юз берган. Махфий хизматда ноутбук ўғирлаб кетилгани тасдиқланган.

Шунингдек, махфий хизматда ходимларга ўз ноутбукларида махфий маълумотни сақлаш тақиқлангани айтилди. 

Ҳозир ўғирланган ноутбук қидирилмоқда. Полиция видеоёзувлар орқали ўғриликда гумон қилинаётган шахсни тезкор равишда аниқлашга умид қилмоқда. 

Бундан ташқари, махфий хизмат ўғирланган ноутбук ҳақида маълумотга эга бўлганларга Нью-Йорк полицияси ёки махфий хизмат бош бошқармаси билан боғланишни илтимос қилган.

Хабарда айтилишича, махфий хизмат тегишли маълумотларни тўплагач, қўшимча ахборот беради.

Мавзуга оид