Жаҳон | 09:20 / 19.03.2017
20354
2 дақиқада ўқилади

Америкалик ҳарбийларга рус тили антиқа йўл билан ўргатилмоқда

Америкалик ҳарбийлар рус тилини болалар ўйини ёрдамида ўрганмоқда. Бу Defense News нашри мухбири Крис Кавас олган суратларда ўз тасдиғини топган.

Кавас твиттердаги аккаунтида хорижий тиллар ҳарбий институтидаги (DLI) машғулотлар пайти акс этган суратларни жойлаштирган.

"АҚШ қуролли кучларида рус тилини ўрганиш яна урф бўлмоқда. Бу суратларда Германиядаги аскарлар DLI машғулотларида кириллчада скрэббл (сўз тузиш ўйини) ўйнамоқдалар", деб ёзган журналист.

У 3 та суратни илова қилган. Биринчи суратда аёл ҳарбий Рэйчел Нэннинг болалар товушли алифбесини олдида ёйиб қўйилган суратлар билан ўрганмоқда. Столда қизнинг исми рус транскрипциясида кўрсатилган табличка турибди.

Иккинчи суратда худди шундай алифбе билан икки эркак ҳарбий шуғулланмоқда. Яна бир суратда аёл ва эркак ҳарбий скрэббл ўйнашмоқда. Ўйин майдонида "пожалуйста", "до свидания", "спасибо", "пока", "Бог", "актер" ва "меня" сўзлари бехато териб чиқилганини кўриш мумкин.

Фото: Twitter/CavasShips
Фото: Twitter/CavasShips
Фото: Twitter/CavasShips

Мавзуга оид